Солиқ тўловчи солиқ тўлаш мақсадида жами йиллик даромадлари тўғрисида декларацияни электрон шаклда тақдим этса, тўланадиган солиқ суммаси реал вақт режимида унинг шахсий карточкасида автоматик равишда шаклланади.
Бунда, тақдим этилган декларация солиқ органи томонидан рад этилмасдан қабул қилинади.
Солиқ тўловчилар ЖШОДС бўйича қўлланиладиган имтиёзларни декларация тақдим этиш орқали қайтариб олиши мумкин.
Даромад солиғи бўйича имтиёз қўллаш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
▫️ариза берувчи жисмоний шахс томонидан ариза (декларация) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ва камчиликлар белгиланган муддатда (5 иш куни) бартараф этилмаганда;
▫️қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганда;
▫️даромад солиғи бўйича имтиёз аввал қўлланилганда.
Рад этилган декларациялар камчиликлари бартараф этилган ҳолда қайта юборилганда солиқ органлари томонидан қабул қилинади.
Маълумот учун, жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларация «my3.soliq.uz» сайтидаги солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали юборилади.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси