Жорий йилнинг 3 май куни Солиқ қўмитасида ўтказилган мажлисда Қўмита Раиси ўринбосари U.Sadullayev тизим ходимларига коррупцияга қарши курашиш юзасидан мурожаат қилди.
Йиғилишда Қўмита марказий аппарати, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ҳамда ҳудудий солиқ хизмати органлари ходимлари ишитирок этди.
Хусусан, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитет шакллантириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш лозим эканлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, ўз мансабини суиистеъмол қилган айрим ходимлар томонидан содир этилган коррупция ҳолатлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шахсий хавфсизлик бошқармаси