“Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш турлари, ҳажмлари ва қийматлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирган ҳолда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига юбориш тартиби белгиланмоқда.
Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига вазирлик ва идораларнинг ўзаро интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати ҳам тасдиқланди. Унга кўра, Солиқ қўмитаси қуйидаги маълумотларни тақдим этади.
Ушбу рўйхатда келтирилган маълумотлар беғараз (бепул) тақдим этилади.
Солиқ солиш методологияси бошқармаси