Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Шодлик кўчаси, 6-уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ТОШКЕНТ ШАҲАР

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСП.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси

Умумий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, солиқ тўловчилар, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.

Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари деб аталади), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Ҳудудлараро инспекция деб аталади), шунингдек, Қўмита тизимига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширадилар.

Қўмитанинг расмий номи:

  • a) давлат тилида:
    1. тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
    2. қисқартмаси — Давлат солиқ қўмитаси ёки ДСҚ;
  • б) рус тилида:
    1. тўлиқ номи — Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан;
    2. қисқартмаси — Государственный налоговый комитет ёки ГНК;
  • в) инглиз тилида:
    1. тўлиқ номи — State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan;
    2. қисқартмаси — State Tax Committee ёки STC;

1. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  1. давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни таъминлаш;
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш ҳисобига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромад қисмини барқарор шакллантириш;
  3. солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш;
  4. солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш;
  5. пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш;
  6. бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;
  7. солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати -инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш;
  8. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш;
  9. солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш;
  10. қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш;
  11. кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат солиқ хизмати органларини юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, шунингдек, кадрларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
  12. давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, коррупция фактларига кескин барҳам бериш бўйича таъсирчан чораларни, шу жумладан ходимлар манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилиш йўли билан амалга ошириш, ишга расмиятчилик билан ёндашишга барҳам бериш, шунингдек, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш;
  13. ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган секторларда солиқ солиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ўрганиш ва аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2. Қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан солиқ назоратини таъминлаш соҳасида:

  1. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тушиши прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;
  2. солиқ тўловчилар фаолиятининг солиқ текширувларини, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида киритилиши текширувларини белгиланган тартибда ўтказади;
  3. давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқ текшируви ўтказилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
  4. юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
  5. солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчилар томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради ёки текширади;
  6. хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;
  7. солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) жараёнида ҳисоботдаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини аниқлаш, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларида фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисобларини ва молиявий ҳисоботларни текширади;
  8. молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) давомида хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хомашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўғри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулотнинг тўлиқ кирим қилинишини, маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишда табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланишини аниқлаш учун хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;
  9. юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
  10. жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;
  11. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактларини таҳлил қилади ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;
  12. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг узоқ муддатли ҳамда жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

б) Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш ҳисобига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромад қисмини барқарор шакллантириш соҳасида:

  1. солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
  2. белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади;
  3. ўзаро тузилган келишув асосида солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши солиқ мониторингини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
  4. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши назоратини, шунингдек, давлат органларига берилган мол-мулкнинг ҳисобга олинишини таъминлайди;
  5. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушумини таъминлаш, шу жумладан республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш бўйича молия органлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;

в) солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш соҳасида:

  1. солиқ тўловчилар, солиқ солинадиган база, шунингдек, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлайди;
  2. юридик ва жисмоний шахсларга, уларни солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилган ҳолда солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар берилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;
  3. Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
  4. солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;
  5. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;
  6. банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк ҳисобварақлари бўйича олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик фаолияти бўйича - уч ой мобайнида) пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни аниқлайди;
  7. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаш механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;
  8. ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасини яратади;
  9. солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чораларини кўради;
  10. давлат солиқ хизмати органларида, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;
  11. солиқ маъмурчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди;

г) солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида:

  1. солиқ тўловчиларни "хавф-хатар" гуруҳи бўйича сегментлашни амалга оширади;
  2. солиқлар ва бошқа бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш фактларини аниқлайди ва тегишли чоралар кўради;
  3. солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди;
  4. Қўмитанинг техник базасини модернизация қилиш, мустаҳкамлаш ва янгилаш билан ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган усулларини жорий этади;
  5. макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширади;
  6. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини ундиришни белгилайдиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ташкиллаштирилишини ва қўлланишини таъминлайди;
  7. хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга оширади;
  8. хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида белгиланган тартибда хронометраж кўздан кечириш ўтказади;
  9. солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга оширади;
  10. ишлаб чиқариш ва даромадлар миқдорларини яшириш, сотилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкиллаштиради ва амалга оширади, кўрсатиб ўтилган механизмларнинг қўлланишини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  11. солиқ маъмуриятчилиги ислоҳоти ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади ва унинг ижроси мониторингини амалга оширади.

д) пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш соҳасида:

  1. савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шу жумладан назорат-касса машиналарини, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
  2. онақд пул маблағлари муомалада бўлишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул айланмасига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;
  3. тадбиркорлик субъектларида, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларида, бир марталик йиғимлар, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бажарилиши, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши, назорат-касса машиналарининг, тўлов терминалларининг қўлланилиши, шунингдек, белгиланган тартибда талон ва чекларнинг берилиши, нақд пул тушумининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши масалалари бўйича белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни амалга оширади;

е) бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш соҳасида:

  1. бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлайди, олдини олади ва бартараф этади;
  2. бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки ноқонуний олиб кирилган товарларни тайёрлаш ва сотишга қарши курашади;
  3. бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ҳаракати мониторингини ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқлигини таъминлайди
  4. бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек, уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари пул маблағлари тушумлари ва товар айланмаси тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига тушадиган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун банклар ҳамда статистика органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
  5. бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговга қадар текширувларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга беради;
  6. солиққа оид ҳуқуқбузарликлар натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чораларини кўради;

ж) солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш соҳасида:

  1. солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашади;
  2. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чораларни амалга оширади;
  3. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади;
  4. юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;
  5. давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;
  6. солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сир тутилишига риоя этиш ишларини ташкил қилади;

з) солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш соҳасида:

  1. солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ва аҳолига ўз вақтида таништириш ва етказиш ишларини ташкил этади;
  2. солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида жойларда ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб боради;
  3. солиққа доир қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларига етказиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқаришга, солиқ ҳисоботларини ва солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил қилади;
  4. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр этади, давлат солиқ хизмати органларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш чораларини кўради;
  5. жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
  6. солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
  7. солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан уларнинг содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади;
  8. ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
  9. акцизости товарларини ишлаб чиқаришда ва айланмасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этилишини белгиланган тартибда ташкиллаштиради ва амалга оширади;
  10. солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларни қидириб топиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга беради, давлатга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундиришни таъминлаш чораларини кўради;
  11. маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритади;
  12. солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади;
  13. солиққа оид жиноятларнинг содир этилиши ҳолатларини аниқлаш учун, суриштирув, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш учун оммавий-ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;

и) солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш соҳасида:

  1. солиқ тўловчилар билан ишлашда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилишини таъминлайди;
  2. солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;
  3. солиқ тўловчиларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
  4. солиқ тўловчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим солиқлар бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади;

к) қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш соҳасида:

  1. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан табиий ресурслардан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга йўналтирилган солиққа оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бирхиллаштириш, солиқ юкини қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
  2. қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
  3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  4. солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар шаклларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
  5. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан маълумотларни алмашиш ва солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;

л) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат солиқ хизмати органларини юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, шунингдек, кадрларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш соҳасида:

  1. қўйилган талабларга мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори малакали ходимларни танлаш ва тўлдириш бўйича ишларни ташкил этади;
  2. белгиланган тартибда таълим муассасалари ташкил этиш йўли билан, давлат олий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларининг тизимли равишда ташкил этилишини таъминлайди, шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатларнинг солиқ органлари ва ўқув муассасалари билан тажриба алмашишнинг кенгайтирилишини амалга оширади;
  3. давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга ўз ваколатлари доирасида махсус унвонлар беради;
  4. тегишли танловдан ўтмаган ёки лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахсларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни таъминлайди;
  5. давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишга йўналтирилган тизимни жорий этади, солиқ тўловчилар билан низоли вазиятлар юзага келганда уларга стрессга бардошлиликни сингдириш, шунингдек, ходимларнинг ахлоқий - психологик ҳолатини ошириш бўйича психологик тренингларни жорий қилади;

м) давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, коррупция фактларига кескин барҳам бериш бўйича таъсирчан чораларни, шу жумладан ходимлар манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилиш йўли билан амалга ошириш, ишга расмиятчилик билан ёндашишга барҳам бериш, шунингдек, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш соҳасида:

  1. кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ҳамда ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз ишларни амалга оширади;
  2. давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлайди ва уларга барҳам беради;
  3. давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолатларини аниқлашга, уларнинг олдини олишга, қарши курашишга ва бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
  4. давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
  5. хизмат вазифаларини бажараётганда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  6. ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ҳамда Ҳудудлараро инспекциянинг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда навбатдан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;
  7. давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ҳамда Ҳудудлараро инспекция томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни асоссиз равишда сарфлаш, смета-штат интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради;
  8. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида виждонан хизмат қилаётган ходимларни уларнинг шахсий ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш механизмларини яратади.

н) ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган секторларда солиқ солиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ўрганиш ва аниқлаш хамда уларни бартараф этиш буйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

  1. солиқ солиш соҳасида ишларни ҳаққоний ҳолатини чуқур ва хар томонлама ўрганишни амалга оширади;
  2. биринчи навбатда, уйма-уй юриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш орқали тўпланган муаммолар ва тизимли камчиликларни аниқлаш бўйича ишларини амалга оширади;
  3. солиқ солиш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;
  4. солиқ тўловчилар ўртасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича ишларни ташкил этади.
3. ФҚўмита марказий аппарати, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг функциялари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамаси:

  1. Самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
  2. Фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
  3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;
  4. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;
  6. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 6 май 1993 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ олиб боради.

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йил 2-чоракида кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар