29 январь соат 00:00дан берилган ва 29 январь соат 12:00дан кейин рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли ўйинларининг II тиражида иштирок этади.
Chevrolet Spark автомобили ва бошқа қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг!
Саволлар пайдо бўлдими? Эслатмага қаранг
Чеклар қўйидагича рўйхатдан ўтказилади:
- чекнинг QR коди SOLIQ, PayMe ёки CLICK иловасида сканер қилинади;
- чекнинг 12 сондан иборат фискал белгиси 1077 рақамига SMS тарзида юборилади.
- I тираж учун рўйхатдан ўтган чеклар сони 210 мингдан ошди! Аммо ғолиб бўлиш имконияти юқори - бу галги тиражларда совғалар янада кўпроқ!
Aгар сиз чек беришни рад этиш ҳолатига дуч келсангиз, ДСҚ ишонч телефонига (71 244-98-98) мурожаат қилинг ёки SOLIQ иловасида "Soliq hamkor" тизими орқали солиқ ҳуқубузарликлари тўғрисида хабар юборинг.
Чекларни рўйхатдан ўтказишда муаммолар юзага келганда Call-марказининг 1198 рақами ёки http://t.me/DSQ_Pressa ва https://t.me/ofdfmo манзилига мурожаат қилинг.