Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббускор, фаол, тажрибали, амалий билимларга эга бўлган олий маълумотли – техник ихтисослигига эга 35 ёшгача бўлган маркшейдер мутахассисларни ишга таклиф этади!
Сизда касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатлар мужассамми? У ҳолда Сизда Давлат солиқ хизмати органларида бўш вакант лавозимлари учун ўз омадингизни синаб кўриш имконияти мавжуд.
Давлат солиқ бошқармаларига ишга қабул қилинган ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади ҳамда юклатилган вазифаларни бажариши учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилади.
Қабул қилинган ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан (махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўловлари) ташқари, ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган қўшимча устама ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар тўлаб борилади.
Резюмени юбориш учун ҳавола
1. | Қорақалпоғистон Республикаси ДСБ | 2 нафар |
2. | Андижон вилояти ДСБ | 2 нафар |
3. | Фарғона вилояти ДСБ | 2 нафар |
4. | Наманган вилояти ДСБ | 2 нафар |
5. | Самарқанд вилояти ДСБ | 2 нафар |
6. | Навоий вилояти ДСБ | 2 нафар |
7. | Бухоро вилояти ДСБ | 2 нафар |
8. | Жиззах вилояти ДСБ | 2 нафар |
9. | Сирдарё вилояти ДСБ | 1 нафар |
10. | Тошкент вилояти ДСБ | 2 нафар |
11. | Қашқадарё вилояти ДСБ | 2 нафар |
12. | Сурхондарё вилояти ДСБ | 2 нафар |
Мурожаат учун телефонлар: (71) 244-44-28; (71) 244-98-23.