Интерактив хизмат солиқ декларацияси суммаларини автоматик равишда ҳисоблаш, айрим маълумотларни солиқ хизмати ахборот ресурсларидан юклаб олиш ва хатоликларни олдини олиш имкониятини беради.
Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини масофадан турган ҳолда “SOLIQ”, “PAYME”, “PAYNET” ва “UPAY” мобиль иловалари ёрдамида тўлаш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз.