2020 йил 1 июлдан эътиборан солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҚҚС ҳисоботини автоматлаштириш янада такомиллаштирилмоқда:
👉 1-илованинг 0101-сатр 3-устуни, Cолиқ солинадиган базага киритилган акциз солиғи суммаси автоматик шаклланади.
Бу маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг “акциз суммаси” устуни асосида шаклланади.
👉 4-илованинг 8-9 устунлари, бу маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида яратилган сервис орқали ҳисобга олинмайдиган харажатларга ажратилади.
👉 5 илованинг 9-10 устунлари, маълумотлар ЭҲФнинг “харажатларни қоплаш” тури асосида шаклланади.
👉 6 илованинг 8-9 устунлари, ЭҲФнинг комиссионерларга мўлжалланган шакли маълумотлари асосида шаклланади.
👉 7-илованинг 030-сатри ҳам автоматик тарзда шаклланган ҳолда ўзгартириш имконияти чекланади.