Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бухгалтерларига етказиш бўйича жорий йилнинг 1 февраль кунига қадар бепул ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсига таклиф этади.
Ўқув курсида:
Ўқув машғулотлари Марказ профессор-ўқитувчилари ва давлат солиқ хизмати органлари амалиётчи мутахассислари томонидан “Долзарб мавзу”, “Савол жавоб” интерактив ўқув курслари шаклида олиб борилади.
Ўқув машғулотлари якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 09:00 дан 13:00 га қадар ўтказилади.
Ўқув курсида қатнашиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтилади:
71-230-16-34, 71-230-90-07, 71-230-16-40, (97) 783-06-60
Ўқув машғулотлари ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли, 3-уй – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази.