Рўйхатга киритилган 53 та «шубҳали» корхона билан ҳамкорлик қилган контрагентларнинг 1733 таси томонидан асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси 87,3 млрд. сўмни ташкил этади ва бунга тузатиш киритиш талаб этилади.
Бу ҳақда уларнинг шахсий кабинетларига тегишли хабарномалар юборилди.
Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширган тақдирда мазкур корхоналар мансабдор шахслари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилади.
Бундан ташқари, «Таҳлика-таҳлил» автоматлаштирилган тизими натижаларига кўра, «шубҳали» корхоналарнинг айрим контрагентларида солиқ аудити ўтказилиши мумкинлигини ҳам маълум қиламиз.
ДСҚ Матбуот хизмати