Давлат солиқ қўмитаси янги Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича муҳандислик-қурилиш ишлари тўлиқ якунланганини маълум қилади.
ДСҚ барча дастурий маҳсулотларни янги Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказишни бошлади.
Шу муносабат билан жорий йил июнь ойи давомида соат 22:00дан 01:00гача профилактика ишлари олиб борилади.
Хўжалик фаолиятингизни юритишда ушбу ўзгаришларни эътиборга олишингизни сўраймиз.