#ҚҚС
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2020 йилнинг январь-апрель ойлари учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини инвентаризация қилиш жараёнида 1380 та ҚҚС тўловчи бир кунлик фирмалар билан келишувлар асосида 21,9 млрд. сўм миқдоридаги ҚҚСни ҳисоб (зачет) га олганликлари аниқланди.
Бундан ташқари, I чоракда 184 та ҚҚС тўловчиси 7,1 млрд. cўмлик асосий восита – нотурар кўчмас мулк объектларини реализация қилган, аммо буни ҚҚС солиқ ҳисоботида акс эттирмаган.
Юқоридаги номувофиқликларни бартараф этиш учун солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказади.
ДСҚ Матбуот хизмати