Танловда қатнашиш шартлари:
1. Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш.
2. Ўйин ўтказувчи томонидан шартнома имзоланганидан кейин 3 (уч) кун муддатда иш регламентини ишлаб чиқиш ва ўйин ташкилотчиси томонидан тасдиқланган комиссияга тақдим этиш лозим.
3. Ютуқли касса чекларини аниқлаш QR-код ва фискал белгилардаги тўлов уникал рақамларини тасодифий танлаш йўли билан амалга ошириш.
4. Ўйинларни ўтказиш фақат ютуқли чекларни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг аралашувини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Жиҳозларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш ўйин ўтказувчиси зиммасига юклатилади.
5. Ўйинлар ўйин ўтказувчиси томонидан томоша зали, саҳна ва зарур миқдорда алоҳида хоналарга эга бўлган биноларда ўтказилади. Ўйинларни ўтказишда замонавий, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва кузатув тизимларидан фойдаланилади.
6. Ўйин жараёни марказий телеканалларнинг бирида жонли тарзда намойиш этилади ва ўйин натижаларига кўра ўйинга қўйилган барча ютуқлар ва уларнинг ғолиблари эълон қилинади.
7. Ўйин ғолиблари аниқлангандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан, ўйин ўтказувчиси томонидан ютуқларни олиш учун ўйин ғолибларини ютуқ топшириладиган манзил ва вақтини кўрсатган ҳолда уяли телефон рақамига ва электрон почта манзилига у ўйин ғолиби деб топилганлиги тўғрисида тегишлича хабар жўнатади.
8. Ютуқларни тўлаш (бериш) ташкилотчининг масъул ходими томонидан ўйин ғолиблари ёки уларнинг вакилларига қайдномага (ведомость) имзо қўйиш орқали амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 390-моддасига асосан тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ютуқларни ғолибларга бериш (тўлаш) билан бир вақтда ўйин ўтказувчиси томонидан бюджетга ўтказилади.
Ютуқ фонди 1000 000 000,0 сўмни ташкил қилиб, мазкур суммадан хизмат кўрсатганлик ҳақи 0.1 фоиздан ошмаган миқдорида ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сонли Фармонида Молия вазирлиги ютуқли ўйинлар ташкил этиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир миллиард сўм миқдоридаги маблағини сарфланиши бўйича тижорат таклифларини ўрганиб чиққан ҳолда корхоналарнинг энг мақбулини танлаб олиш юзасидан эълон беради
Ютуқли ўйин ўтказувчи (хизмат кўрсатувчи ташкилот)га қўйиладиган талаб:
1 Ўйин ташкилотчиси томонидан ўйин ўтказувчи ташкилотга тузилган шартномага асосан 15 фоиз тўлов мажбурияти амалга оширилгандан сўнг ютуқли ўйинни ўтказиш ва ғолибларга бериладиган совғаларни ҳарид қилиш билан боғлиқ барча хизматларни хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вазифаси этиб белгиланиши лозим.
2. Ўйин ташкилотчиси (Давлат солиқ қўмитаси) шартномада белгиланган мажбуриятларига асосан 85 фоиз маблағни барча ўйин якунлангандан сўнг ўйин ўтказувчининг бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномасига асосан ўн банк иш кунида тўлаб бериш вазифаси топширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасида “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши” белгилаб қўйилиши лозим.
Таклифлар 2020 йилнинг 15 июль соат 16:00 га қадар қабул қилинади!
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 13а-уй. Электрон почта манзил: management@soliq.uz
Маълумот олиш юзасидан 244-97-75, 244-97-60, 244-97-21 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз!!!