Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилганлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Шунингдек, солиқ қонунчилигига риоя қилиш ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини тақдим этишни таъминлаш мақсадида, сўнгги 12 ой давомида тузатилган ёки ўзгартириш киритилган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган солиқ тўловчилар жавобгарликка тортилмаслигини қўшимча равишда маълум қиламиз.
ЭҲФ шакллантириш