Бугунги кунда Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигининг операцион самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ва солиқ базасини кенгайтириш (унинг таркибига норасмий секторни ҳам қўшиш) бўйича ёрдам кўрсатмоқда. Бу ўз ўрнида давлат сектори самарадорлигини ошириш ва хусусий сектор ўсишига кўмаклашга хизмат қилиб, Давлатлараро ҳамкорликнинг доиравий дастурида белгиланган 3 та устувор йўналишдан 2 тасини қамраб олади. Самарали солиқ маъмурияти солиқ қонунчилигига амал қилиш юкини камайтиради ва умумий бизнес муҳитини яхшилайди. Тўғри солиқ сиёсати ва маъмурий ислоҳотлар нафақат солиқ базасини кенгайтириш, балки норасмий секторни камайтиришга, янги иш ўринлари яратишга ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қиладиган адолатли ва ошкора солиқ тизимини яратишга асос бўлади.
Таклиф этилаётган лойиҳа инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича беш йиллик операцияни ўз ичига олади. Таклиф этилган бюджет 60 млн. АҚШ долларига тенг. Лойиҳа учта техник компонентдан ва лойиҳани бошқариш компонентидан иборат бўлади. Жаҳон банки талабларига мувофиқ, лойиҳани тайёрлаш босқичида экологик ва ижтимоий хавф-хатар/таъсирларни бошқариш бўйича ҳужжатлар, шунингдек манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиблари манфаатдор томонлар иштироки учун яратилган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг мазмуни, шунингдек, юқорида қайд этилган экологик-ижтимоий ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмоқда.
01_1 AТРОФ-МУҲИТ, ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР, ИШЧИЛАР СОҒЛИҒИ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ БОШҚАРИШ РЕЖАСИ
01_2 МЕҲНAТ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚAРИШ ТAРТИБЛAРИ
01_3 МАНФААТДОР ТОМОНЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РЕЖАСИ
01_4 ЭЛЕКТРОН ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ РЕЖАСИ ВА УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Лойиҳани муҳокама қилиш учун манфаатдор томонлар билан учрашув 2020 йилнинг 20 ноябр куни соат 11: 00 да ZOOM конференцияси орқали онлайн тарзда ўтказилади.
https://us02web.zoom.us/j/84619662121?pwd=M25iYWNOandVWi9YRGZMZnBGejRVdz09
Конференция идентификатори: 846 1966 2121
Уланиш учун код: 733583