Танлов объекти: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Юқори Ровустон МФЙ ҳудудида жойлашган “Наманган минтақавий пахта терминали” МЧЖга қурилиш ости майдони 15,2 минг кв.м бино-иншоотини.
Танлов шартлари:
объектнинг бошланғич нархи: 10 000 000 000,0 сўм;
инвестицивий мажбурияти – корхонага 24 ой муддатда 10 млн АҚШ доллари мидорида инвестиция киритиш ва 800 ишчи ўрни яратиш.
Танловда иштирок этиш учун:
аризаларни қабул қилиш “E-ijro auksion” электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали амалга оширилади;
талабгорлар “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг махсус ҳисобрақамига объектни сотиб олиш қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пули киритишлари лозим.
Талабгорлардан келиб тушган таклифлар умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади.
Комиссиянинг танлов савдоси якунлари ва танлов ғолибини танлаб олиш тўғрисидаги қарори танлов савдосида иштирок этиш учун ариза топширишнинг сўнги муддатидан бошлаб бир ой ичида оммавий ахоборот воситаларида эълон қилинади.
Сотувчи: “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш комиссияси, Тошкент ш., Шота Руставели кўчаси, 8а. Тел: (71) 202-04-00 (600, 606). Веб-сайт: www.uzpaxta.uz, е-mail: info@uzpaxta.uz.