Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Давлат солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди.
Солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали бўш иш ўринлари учун сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Порталда номзодларга қўйиладиган талаблар батафсил акс эттирилган.
Ҳужжатлар 2021 йил 1-2 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.