Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тага кенгайтирилади.
Тошкент, Aндижон ва Сурхондарё вилоятларида умумбелгиланган солиқ тўловчиларига аввалгидек туман инспекцияларида эмас, балки вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хизмат кўрсатилади.
ҚҚСнинг манфий қолдиқ суммасини қайтариш амалга оширилади.
ҚҚСнинг манфий қолдиқ суммаси:
- солиқ тўловчининг аризасига асосан;
- 60 кундан кечиктирмаган ҳолда;
- белгиланган тартибда камерал текширув ўтказилгандан сўнг қайтарилади.
Қуйидаги имтиёзларнинг муддати тугатилади:
- 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурини амалга оширишда айрим ташкилотларга қўшилган қиймат солиғидан берилган имтиёзлар;
- микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда ижтимоий солиқ ставкаси 12 % дан 1 % гача камайтириш;
- фақат маҳалий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотишда қўшилган қиймати солиғидан озод қилиш.