Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча устоз ва мураббийларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан муборакбод этади.
Кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этаётган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамизга илм ўргатган, сабоқ берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва мураббийларга таъзим қиламиз.
Халқимизнинг энг катта бойлиги – миллионлаб ёшлар, ўғил-қизлар тақдири, Ўзбекистон истиқболи сизларга ишониб топширилган. Бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган Сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.
Сизлар бераётган таълим-тарбия туфайли Ўзбекистон ёшлари турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда.
Қалбида ўз касбига, Ватанига меҳр ва садоқати кучли бўлган ўқитувчигина ҳақиқий ватанпарвар шахсни тарбиялай олади.
Азиз ўқитувчи ва мураббийлар Сизларни бугунги айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати