Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Нукус шаҳрида бўлиб
ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари, бошқарма ва бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органи ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча берилди.
- Бу семинарни ўтказишдан мақсад биз каби тадбиркорларга
яратилган қулайликларни тушунтириб бериш ҳисобланади. Шахсан ўзим тадбиркор
сифатида жуда кўрлаб маълумотлар олдим. Жумладан солиқ тўлаш тартиблари, солиқ
тўлаш муддатлари, ҳисоботларни қандай топшириш кераклиги ҳақида тушунчаларга
эга бўлдим. Масалан биргина, қўшимча қиймат солиғини тўловчи корхоналар ортиқча
тўланган қўшимча қиймат солиғини 2020 йил 1 июлдан бошлаб қайтариб олиш
ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу ҳам биз тадбиркорлар учун жуда катта имкониятдир, -дейди
тадбиркор Мақсет Юнусбеков.
Семинарда иштирок этган 200 нафар тадбиркорлик субъектлари соҳа ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олди.
Куннинг иккинчи ярмида соҳа ходимлари Чимбой тумани
тадбиркорлари билан ҳам учрашиб, тадбиркорлар учун янги Солиқ кодексининг
аҳамияти, унда белгиланган солиқ турлари, солиқ ставкалари, солиқ тўлаш, ҳисоботларни
топшириш муддатлари, инсофли тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳеч қандай
текширишларнинг амалга оширилмаслиги, ҳамда жисмоний шахслар томонидан мол-мулк
ва ер солиқларини тўлаш тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрь саналари ушбу
солиқларни тўлаш муддатлари эканлиги ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.
Жойларда янги таҳрирдаги Солиқ кодексини тарғиб
қилишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
давлат солиқ бошқармаси
Ахборот хизмати