Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-cонли қарори билан “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Ушбу Низом талабларига мувофиқ 2020 йил 1 ноябрдан қуйидаги шартлар амалиётга тадбиқ этилмоқда:
- Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилади;
- Товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган ҳолларда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан расмийлаштиралади ва товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар тақдим этилади; .
- Объектлар қурилишида ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги санаси билан расмийлаштирилади ва хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;
- Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда, тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси.