Давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефони”га келаётган мурожаатлар асосида Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Саховат” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётган Ш. А. фаолиятига чек қўйилди.
Шундай вазиятдан устомонлик билан фойдаланаётган "тадбиркор" 1 килограмм картошкани 4 минг сўм ўрнига аҳолига 4 минг 300 сўм нархда сотаётгани ҳақиқатда тасдиғини топди. Натижада, фуқарога тегишли 262 минг сўмлик маҳсулот мусодара қилинди.
Шунингдек, Марказий деҳқон бозорида аҳолини алдаб, сунъий оширилган нархларда ҳужжатсиз ноқонуний савдо фаолиятини юритаётган фуқаро Алижон Ҳамдамов фаолиятига чек қўйилди. Фуқародан 607,7 минг сўмлик маҳсулотлар олиб қўйилди. Мазкур ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилди.