Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш ва янада қулайлаштириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан “SOLIQ” мобил иловаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди. Унда кўплаб электрон солиқ хизматлари жамланган.
Жисмоний шахслар учун:
· солиқларни тўлаш (ер ва мол-мулк солиқлари);
· иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш;
· СТИРни аниқлаш;
· ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш;
· солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
· шахсий ҳисобварақ маълумотлари олиш (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
· солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
· чекни рўйхатга олиш;
· солиқни ҳисоблаш калькулятори;
· солиқ объектлари тўғрисида маълумот олиш.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:
· солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
· шахсий ҳисобварақ маълумотлари олиш (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
· солиқ органи раҳбари қабулига ёзилиш;
· солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
· солиқни ҳисоблаш калькулятори;
· солиқни тўлаш (тўлов топшириқнома яратиш, тўлаш, тўлов топшириқномаси ҳолати);
· солиққа оид тушунтиришлар олиш;
· солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш.
Юридик шахслар учун:
· солиқни тўлаш (тўлов топшириқнома яратиш, тўлаш, тўлов топшириқномаси ҳолати);
· солиқ ҳисоботлари ҳолатини текшириш;
· солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
· шахсий ҳисобварақ маълумотлари (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
· солиштирма далолатнома шакллантириш;
· солиқ органи раҳбари қабулига ёзилиш;
· солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
· солиқни ҳисоблаш калькулятори;
· солиққа оид тушунтиришлар олиш;
· ҚҚС тўловчилари ҳақида маълумот олиш;
· солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш;
· солиқ низолари тўғрисида маълумот олиш имконияти мавжуд.
Шу билан бирга, барча турдаги фойдаланувчилар учун солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўлов муддатлари тўғрисида хабар берувчи “Тақвим” мавжуд.
Жисмоний шахслар шахсий кабинетига Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёки жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ) орқали кириши мумкин.
ПИНФЛни расмда кўрсатилган ҳолда паспортингиздан аниқлашингиз мумкин.
Яна бир қулайлик! Агар сиз нархларнинг сунъий равишда оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, мобил илова орқали бу ҳақда солиқ органларига хабар беришингиз мумкин.
Тўловларни электрон тарзда амалга ошириш имкониятларидан фойдаланинг.
Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини “SOLIQ” мобил иловаси орқали тўлашлари мумкин.
Шу билан бирга, Click, Payme, U-pay, Paynet ва банк мобил иловалари орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилган.
Юридик шахслар ва Якка тартибдаги тадбиркорлар шахсий кабинети орқали тўловларни амалга ошириши мумкин.
Бунинг учун, “SOLIQ” мобил иловаси орқали тўлов топшириқнома шакллантиради ва тўлайди. Ушбу тўловлар онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида қайд этилади.
ДСҚ Матбуот хизмати.