Ёшлар келажак қурувчилар, эртанги кун эгаларидир.
Уларнинг бугун мукаммал билим олиши, ҳунар ёки спорт билан шуғулланишлари,
қўйингки барча жабҳада фаол иштироки учун барча шарт-шароитлар, қулайликлар, имкониятлар
яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Умаров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи К.Халмуратов Мўйноқ туман давлат солиқ инспекциясида туман ёшлари билан учрашди.
Расмиятчиликлардан холи, самимий руҳда ўтган
учрашувда ёшларнинг қизиқишлари, муаммо ва таклифлари тингланди. Туман солиқ инспекциясидаги
иш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.
Соҳа мутасаддиларидан солиқ органлари ходимлари ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари, солиқ тўлаш тартиблари, ўз вақтида тўланган солиқларнинг ижтимоий аҳамияти, жорий йилдан амалга татбиқ этилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳақида маълумотлар берилди.
Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди. Шу билан бирга, мутасаддилар келажакда солиқ соҳасида хизмат қилиш истагини билдирган мўйноқлик 5 нафар ёшга Солиқ коллежига ўқишга киришга тавсия бердилар.