Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш ҳамда улар томондан ўз фаолиятларини юритишда қўшимча афзаллик ва қулайликлар яратиш мақсадида, бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, 2021 йил апрель ойидан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланма солиғи ва ҚҚС ҳисоботларидаги маълумотларини автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди. Шу билан бирга онлайн-НКМ ва виртуал касса чек маълумотлари, маҳсулот ва хизматларнинг идинтификация кодлари орқали ҚҚС ҳисоботида Акциз солиғининг ҚҚС суммаси автоматик ҳисобланиши ишлаб чиқилди.
Онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали офлайн режимда чоп қилинган чек ва фискал маълумотлар оператори (ФМО)га юборилмаган чеклар, онлайн-НКМ ёки виртуал кассада авария (носоз ҳолга келган, синган, куйган) ҳолатда чек файллари йўқолтилган тақдирда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекининг умумий тўлов қилинган суммаси ва ҚҚС суммасини юборади.
Бундай ҳолатда чекнинг батафсил маълумотлари ФМОнинг маълумотлар базасида шаклланмайди ва ҳисоботларда акс этмайди.
Солиқ ҳисоботларини тўғри шакллантириш ва авария ҳолатида йўқотилган чекларни мувофиқлаштириш мақсадида солиқ тўловчининг (my.soliq.uz) шахсий кабинетида “Чекни тиклаш” имконияти яратилди.
Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чек маълумотларини тиклаш учун:
1. my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинети “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимига кирилади.
2. “Чекни тиклаш” менюсида, онлайн-НКМ ёки виртуал касса авария ҳолатида чоп қилинган чек маълумотлари танланади ва чекка босилади.
3. Кейинги босқич чекни тиклаш. Чек маълумотларига маҳсулот номлари тегишлича қўшилади.
(Эслатма: Маҳсулотнинг умумий суммаси (нақд, терминал, ҚҚС) чекнинг жами суммасидан ошмаслиги керак).
4. Чек маълумотлари мувофаққиятли сақлангандан сўнг, “Чеклар бўйича тушумлар” менюси орқали ушбу чекни текшириб кўриш мумкин.