Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорини имзолади.
Мазкур қарор билан:
2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;
2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади. Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.