Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида солиқ соҳасидаги ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Президент Мурожаатномасида қайд этилишича, 2021 йилда солиқ соҳасига оид қуйидаги чоралар амалга оширилади:
– келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади;
– тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади;
– пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади;
– туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади;
– 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.