Давлат солиқ хизмати органлари томонидан бозорлар ва савдо марказларида озиқ-овқат, зарур тиббий воситалар ва бошқа маҳсулотлар нархларининг сунъий ошиб кетмаслиги қатъий назорат қилиб борилмоқда.
«Ишонч телефонлари» орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетиши юзасидан қабул қилинган мурожаатлар тезда ўрганилиб, аниқланган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.
Учтепа туман давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.А. «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ ҳудуди кириш қисмида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қўл ювишда ишлатиладиган суюқ совунлар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Фуқаро Ш.Адан жами 304 дона, умумий баҳоси 1 млн. 216 минг сўмлик маҳсулотлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.