Жорий йилдан давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (https://vacancy.argos.uz/) портали орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.
Бу – солиқ хизмати органлари тизимида коррупциянинг олдини олиш, малакали кадрларнинг рақобатбардош захирасини шакллантириш ва бўш иш ўринларини ўз вақтида тўлдириб боришнинг мутлақо шаффоф тизимидир.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали сараланган номзодлар меритократик, шаффофлик ва холислик принципи асосида синовдан ўтказилмоқда.
Жорий йил 1 июнь ҳолатига порталда 656 та бўш иш ўрни учун эълон берилди. Мавжуд бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлардан 152 таси давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинди.
Номзодларни суҳбатдан ўтказиш жараёнларини YouTube (https://www.youtube.com/watch?v=cNUhaYGq-kA&feature=youtu.be) порталидаги ДСҚнинг саҳифасида кузатишингиз мумкин.