Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан “Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун моҳиятини солиқ тўловчиларга етказиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
12 февраль
куни Давлат солиқ қўмитаси биносида ўтказилган семинарга “Ўзбекнефтгаз”
АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар мутасадди вакиллари жалб этилди.
Семинар иштиркочиларига инспекция Маслаҳат бўлими бошлиғи Давронбек Бабажанов янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун моҳиятини тушунтириб берди.
Инспекция
ходимаси Нафиса Саъдуллаева эса кодексдаги ўзгаришлар ва янгиликларни эски
тартиб билан солиштирма тарзидаги презентация орқали таҳлил қилиб берди.
Семинар
давомида мутахассислар солиқ тўловчиларнинг барча саволларига жавоб берди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган таклифлар ҳам атрофлича муҳокама
этилди.
ДСҚ Матбуот хизмати.