Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида айрим шахслар томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситаларнинг ноқонуний савдосини йўлга қўйиш ҳолатлари учрамоқда.
Давлат солиқ хизмати ходимлари олиб борган мониторинг тадбирларда 1985 йилда туғилган фуқаро Р.С. Зангиота тумани, Эшонгузар маҳалласида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтмасдан “DAFF” номли атир совуни савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.
Назорат тадбирида, фуқаро Р.С. “OLX” сайти орқали берилган буюртма асосида “DAFF” атир совунини бир донасини 3100 сўмдан сотганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда далолатнома орқали расмийлаштирилиб, фуқаро Р.С.дан 2112 дона 6547200 сўмлик “DAFF” атир совуни масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик ДСИ ихтиёрига олинди.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва нарх-навонинг сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.