Мамлакатимизда эълон қилин карантин пайтида вазиятдан «унумли» фойдаланиб, ўз нафси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиганлар ҳам, афсуски, учраб турибди.
Ана шундай сохта тадбиркорлар фаолиятидан норози бўлиб, вилоят давлат солиқ бошқармаси “Ишонч телефони”га фуқаролардан келиб тушган 70 та мурожаатлар асосида ўрганишлар ўтказилди.
Натижада жами 61 та ҳолатда 1784 килограмм, умумий қиймати 42 миллион сўмлик картошка ва пиёз маҳсулотлари нархларини асоссиз равишда ошириш аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Жумладан, Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.М ҳеч қандай ҳужжатсиз картошка ва пиёз маҳсулотларини қиммат нархларда пуллаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур фуқарога нисбатан тегишли жавобгарлик чорасини кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бу ҳуқуқбузардан ноқонуний савдога қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.
Сурхондарё вилояти
ДСБ Матбуот хизмати