Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (74) 223-95-02 ишонч телефони
    (74) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш

Янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликка кўмаклашишга оид Давлат дастури тасдиқланди

01/05/2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ-5094-сон қарори билан «2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури» тасдиқланди.

Давлат дастурининг асосий йўналишлари:

– аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

– ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш;

– эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш;

– янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш.

Қарор билан 2021 йилда 457 127 та доимий янги иш ўрини ташкил этишнинг йиғма прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. Бунда доимий янги иш ўринлари қуйидагилар ҳисобига ташкил этилади:

– тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

– ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш;

– якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш.

Бундан ташқари, 2021 йилда меҳнат органлари томонидан 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. Шу жумладан:

– аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг умумий прогноз кўрсаткичлари;

– ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш прогноз кўрсаткичлари.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун субсидия, нафақалар ва микрокредитлар учун 323 миллиард сўм ажратиш бўйича прогноз кўрсаткичлар тасдиқланди.

Давлат солиқ қўмитаси тегишли давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 210 мингга яқин иш ўрни яратишга масъул этиб белгиланди. Иш ўринларининг 121 мингдан зиёди юридик шахс ташкил этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида, яна 90 мингга яқини якка тартибдаги тадбиркорлик, шу жумладан, ҳунармандчилик йўналишида яратилади.

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси билан интеграция қилинади. Бунда, қуйидагилар “Ягона миллий меҳнат тизими” комплексида акс эттирилади:

меҳнат стажи учун ижтимоий солиқ тўлаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар;

ташкил этилган иш ўрнида банд бўлган жисмоний шахслардан (ЯТТдан) олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ ҳамда норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якунига қадар;

юридик шахслар томонидан янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги ойлик, чораклик, йиллик маълумотлар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар.

Ҳудудлардаги вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.

Марказлар, иш изловчилар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради. Фуқароларни вақтинча ёки доимий иш билан таъминлаш бўйича белгиланган тартибда иш олиб боради. Вақтинча ишларни бажарувчи шахсларни ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтишига шароит яратади.

Марказларда вақтинча ишларни бажарувчи шахслар экстерриториаллик тамойили асосида рўйхатга олинади.

Дастурга мувофиқ “барча учун иш” тамойили асосида “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

– ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;

– ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш, улар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш;

– ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни бепул реклама қилиш.

2021 йил 1 июлга қадар янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида ДСҚ ягона интеграциялашган ахборот-ресурс базасида мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.

 

ДСҚ Матбуот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2020 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг