Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан йирик солиқ тўловчи корхоналар ҳисобчилари учун маҳсулот ва хизматларнинг 17 та рақамдан иборат идентификация кодини шакллантириш ҳамда уларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш бўйича турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги яратилди (ВМҚ-249-сон. 04.28.2021 йил). Мазкур каталогга мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг 17 та рақамдан иборат бўлган идентификация коди жорий этилди.
Барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини сақлаб олишлари мумкин. Ҳозирда дори воситалари, тамаки ва алкоголь ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар, шунингдек, имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ошиқ идентификация коди жорий қилинди. Бу жараён фаол давом эттирилиб, миллий электрон каталог базаси тобора кенгайиб бормоқда.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган амалий машғулотларда ушбу янгиликлар батафсил тушунтирилмоқда.
Амалий семинарларнинг дастлабкиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг 26 та таркибий тузилмаси, шунингдек, “Serene Pharma”, “Nika farm servis” ҳамда “Grand pharm trade” каби масъулияти чекланган жамиятларда бўлиб ўтди.
Семинарлар давомида солиқ тўловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
Бу каби семинарлар орқали солиқ тўловчиларга назарий ва амалий кўмак беришни мақсад қилганмиз, – дейди Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи Фурқат Эргашев. – Ўрганиш ва ўзаро фикрлашиш орқали кўникмалар янада мустаҳкамланади. Натижада солиқ тўловчилар фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларнинг олди олинади.
Ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилган дастлабки тадбирлар режасига кўра, жорий йилнинг июль ойида 20 дан ортиқ йирик солиқ тўловчи корхонада амалий семинарлар ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг Youtube каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган онлайн семинар-тренингларда ҳам ушбу мавзуда тарғибот-тушунтириш ишлари давом этмоқда.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!