Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларига асосан, якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ва енгилликлардан фойдаланиш бўйича 11 та меъёрлар белгиланди.
Жумладан, ўрнатилган муддатларга қадар:
ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтириш;
ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш;
мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш);
вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туриш, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмаслик;
солиқ аудитидан ўтказишни тўхтатиш;
айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғини ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлаш;
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллашни, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўришни тўхтатиш каби солиқ имтиёзлари ва енгилликлар белгиланди.
Эшитишимча, Президентимизнинг Фармонлари билан имтиёз берилган экан. Бунинг учун кимга мурожаат қилишимиз керак?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил
1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкалари, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.
Оширилган ставкаларни қўллаш, пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини тўхтатиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тегишли дастурий маҳсулотга ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси талабларига асосан (340 – модда) даромад суммаси беш миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчиларга 2020 йил I чораги учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари солиқ органлари томонидан ҳисобланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонининг 15-бандига асосан, 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш тартиби бекор қилинди.
Энди солиқ тўловчилар кутилаётган фойда ҳажмидан келиб чиқиб, аванс суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқи берилди.
2020 йил II чораги фойда солиғи бўнак тўлови айнан корхона томонингиздан тақдим қилинган маълумотномага асосан ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз керак, агар солиқ тўловчи мазкур ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланса солиқ органлари корхона тақдим этган маълумотномага ўзгартириш киритиш ваколатига эга.
Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларида масофадан туриб
46 турдаги электрон хизматлар кўрсатилмоқда (20 таси интерактив ва 26 ахборот хизматлари).
Интерактив хизматлар |
Ахборот хизмати |
- Солиқларни тўлаш; - Жисмоний шахсларга СТИР бериш; - ШК орқали электрон ўзаро муносабатлар; - ЮШларни ҳисоботларини юбориш; - ЯТТларнинг ҳисоботини юбориш; - Солиқ декларацияларини юбориш; - Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш; - Резиденлик сертификати; - НКМларни рўйхатдан ўтказиш; - Мурожаатларни юбориш; - Қабулга ёзилиш; - Ходимларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш; - Электрон ҳисоб-фактура; - Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш; - Солиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар юбориш; - Пенсионерни ишга олиш ва бўшатиш; - Шахсий кабинетни активлаштириш; - Ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш; - Резюме юбориш; - ЭРИ калитларини рўйхатга олиш. |
- Сизнинг солиқ хизматингиз; - Солиқ низолари тўғрисида; - Кўп ўчраётган саволлар; - Солиқ органининг расмий тушунтиришлари; - ЖШ солиқлар бўйича маслаҳатчи; - Солиқларни ҳисоблаш калькулятори; - Солиқ имтиёзлари; - Ўз бизнесингизни яратинг; - СТИРингизни аниқланг; - Солиқ текшируви натижалари; - Солқи тўловчилар ҳақидаги маълумотлар; - ҚҚС тўловчилари; - Контрагент ҳақида маълумот; - Солиқ мажбуриятини бажарилиши масалалари; - ЖШ солиққа тортиладиган объектлари; - Ҳисобга олиш маълумотлари; - Бюджет билан ҳисоб-китоблар; - Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома; - Кичик бизнес тоифасига мансублиги; - Солиқ ва тўловлар бўйича қарздорлик; - Банкрот корхоналар; - Аудиторлик текширувидан ўтган корхоналар; - Мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати; - Солиқ тўловчининг тақвими; - Фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари; - ЯТТ томонидан тўланган суғурта бадаллари. |
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар учун қўшимча “SOLIQ” мобил иловаси ишга туширилди. Ушбу илова 15 турдаги электрон хизматлардан таркиб топган.
Мазкур мобил илова орқали:
СТИРни аниқлаш;
ҚҚС тўловчилари ҳақида маълумот олиш;
шахсий ҳисобварақ маълумотлари билан танишиш;
солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш;
солиқ имтиёзлари;
топширилган ҳисоботлар ҳолатини текшириш;
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби имкониятлардан фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун:
Click, Payme, U-pay, Paynet электрон тўлов тизимлари ва MUNIS банк тизими, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали солиқларни тўлаш имкониятлари яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан:
2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати
2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди;
жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадларни солиққа тортишдан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорлар фаолияти тўхтатилди. Бунда, деҳқон бозорлари фаолияти тўхтатилмади.
Шу билан бирга, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланди.
Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан, ҳаридорга белгиланган тартибда ҳарид учун чек ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни бермаслик ёки рад этганлик учун — беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шу ўринда, ҳарид учун чек ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни бермаслик ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг 24 соат мобайнида фаолият олиб бораётган Call-маркази (1198) ва “Ишонч телефони”га (71) 244 - 98- 98 мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарорда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини:
улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан;
чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга ошириши белгиланган.
Ушбу талабларни бузганлик учун:
МЖтКнинг 164-моддасига асосан, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 1,5 млн.сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Бу эса, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 23-моддасига асосан дори воситаларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензияни бекор қилинишига олиб келади.
! Махсулотлар нарх – наволарнинг сунъий оширилиш ҳолатлари кузатилса, фуқароларимиздан зудлик билан Давлат солиқ қўмитасининг
24 соат мобайнида фаолият олиб бораётган Call-маркази (1198) ва «Ишонч телефони»га (71) 244 - 98- 98 боғланишлари сўралади.
Ҳар бир мурожаатлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари зудлик билан тегишли назорат табдирларини жойига чиққан ҳолда амалга оширади.