Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.