Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15 ва
132-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) асосан давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.
солиқ тўловчи — Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;
10. Солиқ кодексининг 39-бобида назарда тутилган электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу Низомнинг
9-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:
14. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар ва (ёки) Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган ҳамда солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига асосан судларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларнинг сўровига асосан солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
28. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркиби ушбу Низомнинг 23 — 27-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида шакллантирилиши мумкин.