Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиши:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим. Таъсис ҳужжатларидаги мазкур ўзгартишлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу модданинг бешинчи ва
еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг
олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт.
Пул ҳиссалари ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек
саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлаши шарт.
Пулсиз ҳиссалар қўшган жамият иштирокчиларига жамият ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек
саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда уч ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қўшилган шаклида ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида қайтариши, ҳиссалар кўрсатилган муддатда қайтарилмаган тақдирда эса, ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдалана олмаганлиги оқибатида бой берилган фойдани ҳам қоплаши шарт.
Жамиятнинг уставида ушбу модданинг ўн тўртинчи ва
ўн бешинчи қисмларида белгиланган улушнинг (улушнинг бир қисмининг) ўтиши ва тақсимланишига фақат жамиятнинг қолган иштирокчилари розилиги билан йўл қўйилиши назарда тутилиши мумкин.
Жамиятни таъсис этиш чоғида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда қўшмаган жамият иштирокчисининг улуши, шунингдек ушбу Қонун 15-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган пул товонини муддатида тақдим этмаган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият иштирокчисига улушнинг (мол-мулк жамият фойдаланишида бўлган муддатга) у қўшган ҳиссанинг қисмига мутаносиб равишдаги қисмининг ҳақиқий қийматини жамият тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида беришга мажбур. Улуш бир қисмининг ҳақиқий қиймати ҳиссани қўшиш ёки товонни тақдим этишнинг муддати ўтадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
Ушбу Қонуннинг 20-моддаси ўн тўртинчи,
ўн бешинчи ва
ўн олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг иштирокчилари улушнинг ўтиши ёки тақсимланишига розилик беришни рад этсалар, агар жамиятнинг уставига мувофиқ бундай розилик олиниши зарур бўлса, улуш жамиятга ўтади. Бунда жамият вафот этган жамият иштирокчисининг меросхўрларига, қайта ташкил этилган жамият иштирокчиси бўлган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисларига ёки жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг иштирокчиларига тегишинча вафот қилиш, қайта ташкил этилиш ёки тугатилиш кунидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёхуд уларнинг розилиги билан уларга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ жамият томонидан жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати унинг кредиторлари талабига биноан тўланган тақдирда, улуш ҳақиқий қийматининг жамият бошқа иштирокчилари томонидан тўланмаган қисми жамиятга ўтади, улушнинг қолган қисми жамиятнинг иштирокчилари ўртасида улар қўшган тўловга мутаносиб равишда тақсимланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт.
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонун 33-моддасининг биринчи,
иккинчи,
учинчи ва
бешинчи қисмларига мувофиқ жамият иштирокчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мумкин эмас.
Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши назарда тутилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш жамиятнинг устави билан жамият кузатув кенгашининг ваколатлари жумласига киритилган бўлса, жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жамиятнинг уставида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади.
Агар битим жамият билан бошқа тараф ўртасида, битим тузилишидан манфаатдор шахс ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларига мувофиқ шундай шахс деб эътироф этиладиган пайтга қадар бўлган, одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузилган бўлса, манфаатдорлик бўлган битимни тузиш ушбу модданинг
бешинчи қисмида назарда тутилган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини талаб қилмайди (жамият иштирокчиларининг кейинги умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар қарор талаб қилинмайди).
Жамият ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни ўзининг ижро этувчи органи жойлашган ерда ёки жамият иштирокчиларига маълум бўлган ва улар учун қулай бўлган бошқа жойда сақлайди.