Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар дейилганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.

Мазкур корхоналарга киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ягона солиқ тўловини тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

  1. юридик шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштирилганда (ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга татбиқ этилмайди);
  2. чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
  3. юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда;
  4. хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
  5. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича Солиқ кодекси 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.

Белгиланган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Солиқ кодексининг IV бўлимида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади.

Солиқ имтиёзларнинг қўлланилиш мезонларига мос келадиган юридик шахс имтиёзларни қўллаш бошланган сана ҳақида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда билдириши шарт.

Солиқ даври мобайнида солиқ имтиёзларига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини солиқ тўловчининг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор этади.

Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Оддий ширкат шартномаси бўйича шерикларнинг (иштирокчиларнинг) оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликда фойдаланадиган мол-мулки биргаликдаги фаолиятга қўшилган ҳисса тарзида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) балансида ҳисобга олиниши лозим.

Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш бўйича мажбуриятлар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи шахс (ишончли шахс) томонидан ижро этилади. Бунда, агар оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларининг) бири юридик шахс бўлса, фақат юридик шахс ишончли шахс бўлиши мумкин.

Ишончли шахс вазифасини бажарувчи юридик шахс солиқ солиш объектлари ва биргаликдаги фаолият бўйича солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади.

Солиқ кодексининг 66-бобида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилаётган ишончли шахс оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятни амалга оширишни бошлаган кундан эътиборан ўн кун ичида ишончли шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органида биргаликдаги фаолият доирасида солиқ мажбуриятларини бажарувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт.

Ишончли шахс биргаликдаги фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда биргаликда чиқариладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади.

Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш оборотлари бўйича Солиқ кодексида белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи (акциз тўланадиган товар реализация қилинган тақдирда) тўлайди.

Қўшилган қиймат солиғини тўловчи бўлмаган ишончли шахс биргаликдаги фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисми бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туриши шарт.

Ишончли шахс ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилади.

Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган соф тушум билан реализация қилинган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўғри келадиган биргаликдаги фаолиятга киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади.

Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси улуши асосида ёки оддий ширкат шартномаси шартларига мувофиқ тақсимланади ҳамда ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) бошқа даромадлари таркибига киритилади.

Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилган ва мол-мулк ушбу шартнома шерикларига (иштирокчиларига) қайтарилган тақдирда, ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ўзи киритган ҳиссаси миқдори доирасида олинган маблағлари оддий ширкат шартномаси шеригининг (иштирокчисининг) даромадлари таркибига киритилмайди.

Агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан оддий ширкат шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинса, ишончли шахс томонидан биргаликдаги фаолият шерикларидан (иштирокчиларидан) Солиқ кодекси 381-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига мазкур Кодекснинг 220-моддасида белгиланган тартибда тузатиш киритилиши ва бу сумма илгари уни ишончли шахсга топширган шерикка (иштирокчига) қайтариб берилиши лозим.

Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни шерикларига (иштирокчиларига) топшираётганда Солиқ кодексида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланадиган қўшилган қиймат солиғини суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.

Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида шерикнинг (иштирокчининг) ушбу солиқ суммасини ҳисобга олиши учун асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурадаги “товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси” сатрига “биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимоти” деган белги қўйилади.

Мол-мулкни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топшириш шериклар (иштирокчилар) ўртасида келишилган қиймат бўйича ёки бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларида ҳисобга олинадиган баланс қиймати бўйича амалга оширилади ҳамда унга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш сифатида қаралмайди.

Қўшилган қиймат солиғи билан олинган ва биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилаётган ишончли шахсда ҳисобга олиш учун қабул қилинади.

Бунда оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) биргаликдаги фаолиятга топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш учун қабул қилмайди. Агар киритилаётган мол-мулк бўйича илгари қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш амалга оширилган бўлса, мол-мулк биргаликдаги фаолиятга топширилган даврда илгари мазкур мол-мулк олинганда ҳисобга олиш учун қабул қилинган қўшилган қиймат солиғи суммаси камаяди.

Оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига Солиқ кодексининг 220-моддасида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилиши лозим.

Бунда тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топширилаётган мол-мулкнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс томонидан ҳисобга олинади.

Оддий ширкат шартномасининг биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида мол-мулк топшираётган шериги (иштирокчиси) қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Солиқ кодекси 381-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ишончли шахс томонидан ҳисобга олиниши учун топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликдаги фаолиятга топширилган мол-мулк бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқнинг ушбу суммасини ишончли шахс томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилишга асос бўлади.

Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадларга солиқ солиш оддий ширкат шартномаси шеригига (иштирокчисига) солиқ солишнинг амалдаги тартибига мувофиқ оддий ширкат шартномасининг ҳар бир шеригида (иштирокчисида) бошқа даромадлар таркибида амалга оширилади.

Бунда, қатъий белгиланган солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар), шунингдек ягона ер солиғини тўловчилар бўлган оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларнинг) биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадларига дивидендларга солиқ солишда белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларига, шу жумладан Солиқ кодексининг 382-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромадларига, агар якка тартибдаги тадбиркорлар биргаликдаги фаолият доирасида Солиқ кодексининг 375-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ тўланган фаолият турини амалга ошираётган бўлса, Солиқ кодекси 381-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайди.

Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият фақат якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тақдирда, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс мазкур маҳсулотни реализация қилишдан олинган, Солиқ кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида белгиланган миқдордан ошмаган (бир миллиард сўмдан) тушумдан ягона солиқ тўловини, шунингдек, агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот акциз тўланадиган маҳсулот бўлса, акциз солиғини тўлайди.

Ягона солиқ тўлови биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан, биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинган тақдирда ҳам тўланади. Бунда ягона солиқ тўлови суммаси биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Деҳқон хўжаликларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари Солиқ кодексда жисмоний шахслар - солиқ тўловчилар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликлари қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди:

1) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

3) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

4) божхона тўловлари;

5) Солиқ кодексининг ХVII бўлимида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, давлат божи;

6) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари мазкур солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда Солиқ кодексининг 311-моддасида назарда тутилган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланган тақдирда, улар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари ҳамда Солиқ кодексининг 58-бобида назарда тутилган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашлари шарт.

Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Бозорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш” Қоидаларининг II бўлимида белгиланган тартибда юридик шахс шаклида ташкил этилади.

Бозорларнинг даромадларига патта тўлови ва бошқа тушумлар киради.

Патта тўловини бозорларда товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишни амалга ошираётган жисмоний шахслар тўлайди

Патта тўлови ҳар бир сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундириладиган қатъий белгиланган тўлов ҳисобланади

Жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномасига биноан савдо жойи учун ижара ҳақи тўланадиган ҳолларда, патта тўлови суммаси ижара ҳақи таркибига киритилади

Патта тўлови ҳар бир тўловчидан нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда, бир вақтнинг ўзида фискал хотирали назорат-касса машинасининг чекини ёки терминал чекини бериш орқали ундирилади

Патта тўлови миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади

Бозорларнинг бошқа тушумлари жумласига қуйидагилар киради:

1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади;

2) сотувчиларга ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир;

4) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.

Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Бозорларнинг патта тўлови ва бошқа тушумларидан Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди.

Бозорлар зиммасида тўлов манбаида солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш бўйича мажбуриятлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагиларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:

  1. божхона тўловлари;
  2. ягона ижтимоий тўлов;
  3. давлат божи;
  4. товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
  5. автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.

Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади.

Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турлари бозорлар томонидан амалга оширилганда, бундай фаолиятдан олинган даромадларга Солиқ кодексининг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ солинади (бунда мазкур даромадларга Солиқ кодексининг 387-моддаси учинчи қисмининг қоидалари татбиқ этилмайди).

Олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни бозорлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этади.

Маблағларни бюджетга ўтказиш олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан бир ойда бир марта амалга оширилади.

Мазкур қоидалар устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган юридик шахслар - савдо комплексларига нисбатан татбиқ этилади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Юридик ва жисмоний шахслар концерт-томоша фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомида белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширади.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия оладиган юридик ва жисмоний шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи” ставкалари бўйича давлат божи тўлайди.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича Солиқ кодексининг 23-моддасида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.

  1. Бундан, қуйидагилар мустасно;
  2. божхона тўловлари;
  3. ягона ижтимоий тўлов;
  4. автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
  5. тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.

Юридик шахслар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланганларида солиқ тўловчи фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт.

Юридик шахслар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланган тақдирда, давлат божи Солиқ кодексининг ХVII бўлимида назарда тутилган тартибда тўланади.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади.

Агар концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар солиқ солинадиган мол-мулк ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, Солиқ кодексининг 48 ва 50-бобларида назарда тутилган тартибда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар зиммасида божхона тўловлари, автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолган ҳолда Солиқ кодекснинг 311-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган тартибда ягона ижтимоий тўловини ҳам тўлайди.

Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюролари ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида фаолиятнинг адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этиладилар (божхона тўловлари, ягона ижтимоий тўлов, автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим ҳамда тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно).

Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Солиқ кодексида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўланади.

Адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган гонорарлар суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи объектидир.

Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Солиқ солинадиган база адвокат даромадидан адвокат гонорарида ҳисобга олинадиган ягона ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш солиқ агентлари - адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан амалга оширилади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг