Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Belgilangan matnni tinglash uchun tugmani bosing Powered by GSpeech
Hammasi

So’rovnoma

Soliq qarzingiz mavjudligi (mavjud emasligi) to‘g‘risida soliq idoralari tomonidan ma’lumot taqdim etishi sizningcha talabga javob beradimi?

Kun savoli

Kimlar oilaviy tadbirkorlik sub’ektining oila a’zolari bo’lib hisoblanadi?

Bog'lanish

"Хат жўнатиш" хизматидан электрон рақамли имзо калити мавжуд бўлган ҳамда ID.Uz ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтган ва PassportID ҳуқуқига эга бўлган солиқ тўловчиларгина фойдаланишлари мумкин. Сиз Интернет орқали расмий хат, ариза, таклиф ёки шикоят жўнатиб, расмий жавоб олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун қуйидагиларни бажаришингиз керак:


1-қадам:
а) ЭРИ орқали: Электрон рақамли имзо жойлашган флеш-мосламани компьютерга улайсиз;
б) ID.Uz тизими орқали: ID.Uz ягона идентификация тизимида логиннингизни кўрсатиб тизимга "Киритиш" тугмасини босасиз.

2-қадам:
а) ЭРИ орқали: Ўз СТИРингизни кўрсатиб, "Киритиш" тугмасини босасиз, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги текширилгандан сўнг,  "Кимдан" ва "Почта манзили" майдонлари автоматик тарзда Сизнинг маълумотларингиз билан тўлдирилади; 
б) ID.Uz тизими орқали: ID.Uz ягона идентификация тизимида логиннингизни кўрсатиб кирганингиздан сўнг дастур Сизни ID.Uz ягона идентификация тизимига “фойдаланувчи номи” ҳамда “пароли”ни текшириш учун юборади.
Сизнинг логинингиз ID.Uz ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтган ва PassportID ҳуқуқига эга бўлган бўлса, Давлат солиқ органларига ариза ва мурожаатларни қабул қилиш ойнасига юборади.

3-қадам: "Кимга" майдончасида Давлат солиқ қўмитаси ёки Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларидан бирини танлайсиз.

4-қадам: Телефон рақамингиз ва электрон почта манзилингизни (e-mail) кўрсатасиз, электрон почта манзилингизни аниқ кўрсатишингиз ўта муҳим, сабаби электрон шаклда юборилган хатингизнинг нусҳаси ва унга берилган расмий жавоб хати Сиз кўрсатган электрон почта манзилига юборилади;

5-қадам: "Оддий почта орқали қоғоз шаклида жавоб хати олишни хоҳлайсизми?" саволига "Ҳа" ёки "Йўқ" жавобини танлайсиз. Агар "ҳа" жавобни кўрсатган бўлсангиз, Сизга қўшимча равишда ёзма шаклда расмий жавоб юборилади, "Йўқ"ни танлаган бўлсангиз – расмий жавобни фақат электрон почта манзилингизга юборилади;

6-қадам: "Мурожаат матни" майдончасига хат матни ёзиб, "Жўнатиш" тугмасини босасиз. Сиз жўнатган ёзма мурожаатга автоматик тарзда вақт ва сана кўрсатилган ҳолда қайд рақами берилади. Юридик шахслар томонидан жўнатилган электрон хатларга "Y" белгиси билан бошланган, жисмоний шахслар томонидан юборилган хатларга эса "J" белгиси билан бошланган қайд рақами берилади.

Барча амаллар тўғри бажарилган бўлса, Давлат солиқ қўмитасига келиб тушган мурожаатингизнинг нусхаси Сизнинг электрон почта манзилингизга ҳам келиб тушади.

Сизнинг мурожаатингиз расмий мурожаат каби қабул қилинади.

 

Диққат!
Агар Сиз ушбу хизматдан биринчи маротаба (илк бор) фойдаланётган бўлсангиз ва компьютерингизда JAVA иловаси ўрнатилмаган бўлса, илтимос, аввал JAVAни ўрнатиб олинг.

 

ЭРИ ОРҚАЛИ КИРИШ ID.Uz ОРҚАЛИ КИРИШ



Soliq qo'mitasi raisiga murojat
Savol-javob
Shaxsiy ma’lumotlarini himoya qilish siyosati
Sayt haqida fikringiz
Belgilangan matnni tinglash uchun tugmani bosing Powered by GSpeech