Телеграм мессенжерида Солиқ қўмитасининг "Солиқ хизмати хабарлари" канали номи билан айнан бир хил бўлган сохта канал очилган.
Ушбу канал орқали Солиқ мобил иловасини юклаб олиш ва бунинг учун пул мукофотига эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарлар эълон қилинмоқда.
‼️Эслатиб ўтамиз, бу фирибгарларнинг сизни алдашга уринишидир! Иловани номаълум манбалардан юклаб олманг!
Иловани фақат расмий платформалардан ўрнатинг ва янгиланг - Андроид / iOS
Муҳим. Солиқ қўмитасининг расмий Телеграм канали верификациядан ўтган https://t.me/soliqnews
Огоҳ бўлинг! Тасдиқланмаган маълумотларга ишонманг!