Жорий йилнинг 25 апрель куни Солиқ қўмитаси, ЙСТБҲСИ “Янги технологиялар” ИАМ ҳамда “Асл белгиси” Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий тизими мутахассисларининг фармацевтика корхоналари вакиллари билан учрашуви ташкил этилди.
Унда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун имтиёзлар бекор қилингандан кейин ҚҚСни ҳисобга олиш, товарлар қайтарилишида ЭҲФ расмийлаштириш шунингдек, маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган қийинчилик ва муаммолар тингланди. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги автоматлаштирилган тизимлар ва хизматларни соддалаштириш бўйича таклифлари инобатга олинди. Шунингдек, "Асл Белгиси" МАТ шахсий кабинетидаги маркировка кодлари билан ишлаш учун мўлжалланган хизматларда қўшимча қулайликлар яратилиши маълум қилинди.
Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати