2024 йил I чоракда солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш юзасидан олиб борилган ишлар
Коррупцияга қарши курашишда бевосита Шахсий хавфсизлик
тузилмаси томонидан амалга оширилган ишлар
Жорий йилнинг ўтган даврида:
- салбий ҳолатларни содир қилмаслик юзасидан 619 нафар ходим билан
алоҳида профилактик тарбиявий суҳбатлар ўтказилди;
- турли солиқ текширувларини ўтказишга сафарбар
қилинган ходимлар билан 8,1 минг суҳбатлар ўтказилиб, тилхатлар олинди;
- жами 322 та хизмат
текшируви ва хизмат ўрганишлари ўтказилиб, 228 та ҳолатда
ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига юборилди.
Ўтказилган хизмат текшируви ва ўрганишлари якуни билан
давлат бюджетига 109 та корхона бўйича жами 91 млрд
сўм солиқ ва тўловлар қўшимча ҳисобланиб, шундан 53,7 млрд
сўм давлат бюджетига ундирилди.
Коррупцияни олдини-олиш юзасидан ҳуқуқий
тарғибот-ташвиқот тадбирлари
Солиқ
хизмати органинг коррупцияга қарши курашиш тузилмалари томонидан 2024 йил
1-чораги давомида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш
борасида бир қатор тарғибот ишлари олиб борилди.
Хусусан,
жойларда 570 дан ортиқ учрашув ва семинарлар ўтказилди. Шундан 193 таси
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Қолаверса, 350 дан
ортиқ ОАВларида чиқишлар амалга оширилди.
Бевосита
Солиқ қўмитасида ўтказилган тадбирлар қўмитанинг расмий веб сайтида эълон қилиб
борилди.
Жазони
ўташ муассасаларида сақланаётган собиқ солиқ ходимлари (маҳбуслар)дан махсус
интервьюлар олиниб, Zoʻr TV телеканали мутахассислари билан ҳамкорликда “Ишонч
ва Нафс чегараси” номли махсус ҳужжатли фильм тайёрланди.
Ушбу
видеоролик солиқ хизмати органида фаолият юритаётган барча ходимларга намойиш
этилиб, тегишли огоҳлантирув-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек,
коррупцияга қарши курашиш йўналишида кўникмаларни ошириш мақсадида, 258 нафар ходим
қайта тайёрлов курсларида малака оширди.
Коррупциянинг олдини олиш борасида рақамли технологиялардан фойдаланиш
Соҳада коррупция ҳолатларини олдини олишда рақамли технологияларнинг кенг
татбиқ этилиши муҳим қадамлардан бири бўлди. Солиқ тўловчини ҳисобга олишдан
тортиб мажбуриятини бажаришгача бўлган жараён автоматлаштирилди.
Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш, солиққа оид ҳисоб-китоб жараёнларини
соддалаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини
олишни таъминлаш мақсадида 2024 йил I чораги давомида 2 та янги ахборот
тизими (“Солиқ бошқармалари маъмурчилиги” ҳамда “Товар-транспорт юк хатларини
электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш”) ва 2 та электрон хизмат (“Товар-транспорт
юк хати” ва “Ижарага бериш”) ишлаб чиқилди.
Коррупцияга қарши курашишда алоқа каналлари воситасидан фойдаланиш
Солиқ қўмитаси тизимида ходимлар хатти-ҳаракатларининг қонунийлигига,
одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишга, шунингдек, коррупция ва бошқа
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишини олдини олишга қаратилган алоқа
каналлари узлуксиз фаолият юритмоқда.
Солиқ органининг расмий веб-сайтидаги “Ишон
телефонлари”, Шахсий хавфсизлик тузилмаларининг телефон рақамлари, телеграм
ижтимоий тармоғидаги “@dsq_anticorrupciya_bot” канали, “Электрон солиқ хизматлари” портали ва бошқа
каналлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ янгиланди.
Ўтган даврда “@dsq_anticorrupciya_bot” канали орқали
келиб тушган 160 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Солиқ хизмат органи ходимларининг ноқонуний
хатти-ҳаракатлари юзасидан алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 71,2 фоизида
кўтарилган масалалар ижобий ҳал этилди ва 10,6 фоизи бўйича
ходимларга тегишли чоралар кўрилди, шунингдек 18,1 фоизи ўз
тасдиғини топмаганлиги сабаб тугатилди.
Эришилган натижалар бўйича қисқача
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12
январдаги ПҚ-81-сон қарорига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
томонидан 95 та давлат органи ва ташкилотларида 2023 йилда
коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар самарадорлиги рейтинг
баҳолашдан ўтказилди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 42 та давлат
органи ва ташкилотлар самарадорлик кўрсаткичлари, шу жумладан, Солиқ
қўмитасининг натижалари ҳам “яхши” деб баҳоланди. Агентлик ва
экспертларнинг хулосасига асосан Солиқ қўмитасига 82 балл билан
берилди.
Солиқ органи ўзининг коррупцияга қарши сиёсатида
белгилаб олган асосий тамойилларидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашиш
тизимини доимий равишда такомиллаштириб боради ҳамда коррупциядан ҳоли давлат
органи сифатида тан олиниши учун барча чораларни кўради.
Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси
2023 йилда солиқ хизмати органларини
коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш юзасидан олиб борилган ишлар
Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси
Солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш юзасидан олиб борилган ишлар
Ишонч ва нафс чегараси
2024 йилнинг йилнинг феврал март ойларида Солиқ қўмитасининг
марказий аппарати ва ҳудудий солиқ хизмати органларида коррупцияга йўл
қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини
ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Тадбирда Солиқ қўмитаси вакиллари, вилоят солиқ
бошқармаси бошлиғи, хуқуқни муҳофаза қилувчи органидан вакиллар ва шахсий
таркиби ҳамда онлайн тарзда ҳудудий давлат солиқ инспекциялари раҳбар ва
ходимлари иштирок этди.
Мазкур тадбир давомида, ҳар бир давлат солиқ хизматчиси
хизмат ваколати доирасидан четга чиқмаслиги, жиноий қилмишлар ва бошқа
ҳуқуқбузарликлар содир этмаслиги, зиммасига юклатилган вазифасини виждонан
бажаришга чақирилиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини чеклаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш
билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилган тақдирда, унга жазо
муқаррарлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ҳар бир солиқ идораси вакилига, солиқ тўловчилар билан
мулоқот давомида коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, улар билан
хушмуомалада бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида
фойдаланмаслик бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Мазкур учрашувда
Солиқ қўмитасининг солиқ органида коррупциявий жиноятларни содир этиб, жазони
ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбуслар билан ўтказилган суҳбат жараёнларини ўзида акс этган ҳужжатли фильм намойиш
этилди.
Ҳар бир жиноят учун жазонинг муқарралигини кеч тушунганлиги ҳақида пушаймон бўлиб интервью берган собиқ солиқ ходимларининг аянчли тақдири акс этган видеоролик намойиши – ходимларда жиноятга жазо муқаррарлигини ҳис қилишда ва уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда ижобий самара берди.
Шахсий хавфсизлик бошқармаси
Ҳудудий солиқ оганларида коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши мавзусида ўтказилган давра суҳбатларидан фотолоавҳалар |
Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси |
Андижон вилояти солиқ бошқармаси |
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси |
Жиззах вилояти солиқ бошқармаси |
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси |
Навоий вилояти солиқ бошқармаси |
Наманган вилояти солиқ бошқармаси |
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси |
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси |
Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси |
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси |
Хоразм вилояти солиқ бошқармаси |
Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва
манфаатлари қонун ҳимоясида
Солиқ қўмитасида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилган ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик сйбектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходими М.Миралимов иштирок этди.
Семинарда «Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар» ҳамда «Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар» мавзуларида маърузалар ўқилди. 2023 йил 22-декабрь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутахассиси Равшан Юлдашев иштирокида ўқув-семинар. Мавзу: Коррупцияга йўл қўйганлик учун жавобгарлик, Республикада коррупциянинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар. 2023 йил 27-октябрь
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари солиқ тизимида коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қатъий тартиб-интизом ва шахсий масъулият ҳар бир давлат солиқ хизматчисининг бурчидир
Жорий йилнинг 24 – 25-октябрь кунлари Қорқалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари солиқ бошқармалари шахсий таркиби ҳамда туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш, қатъий меҳнат интизомига риоя қилиши масалалари юзасидан учрашув ташкил этилди.