Жорий йилнинг 1 апрель куни солиқ органлари билан интеграцияланган онлайн агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи 70,9 мингта субъект томонидан 889,3 минг марта қатнов амалга оширилган. Кўрсатилган ташиш хизматлари учун 14,5 млрд сўм тўланган.
Уларнинг 11,4 млрд сўми нақд пулда, 3,1 млрд сўми нақдсиз ҳисоб-китоб қилинган.
Бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 16 388 сўмни ташкил этади.
Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси