Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар

Cолиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тартиби

Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга. Солиқ органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобласа, шикоят қилишга ҳақлидир.


  • Шикоят солиқ органига ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин
    Шикоятда қуйидагилар кўрсатилади:
    • жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи ёки шикоят бераётган юридик шахснинг номи ва манзили;
    • солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати, мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилаётган шикоят;
    • солиқ органининг номи, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжат, устидан шикоят берилаётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги);
    • шикоят бераётган шахс ўзининг ҳуқуқлари қайси асосларга кўра бузилган деб ҳисобласа, ўша асослар;
    • шикоят бераётган шахснинг талаблари.
    • Шикоятга зарур бўлган бошқа маълумотлар илова қилиниши мумкин.

  • Солиқ текширувлари бўйича шикоят, юқори турувчи солиқ органига қарори устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали юборилади
      Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят юқори турувчи солиқ органига қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали берилади.
      Қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи бундай ариза келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида уни юқори турувчи солиқ органига барча материаллар билан бирга юбориши шарт.
      Солиқ текширувлари натижалари бўйича судга шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан сўнг амалга оширилади.
      Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
      Агар шикоят бўйича қарор белгиланган муддатларда юқори турувчи солиқ органи томонидан қабул қилинмаса, солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
      Юқори турувчи солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
      Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига шикоят қилиниши мумкин.
  • Юқори турувчи солиқ органи шикоятни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади
    • шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиради;
    • солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати бекор қилинади;
    • солиқ органининг қарори тўлиқ ёки қисман бекор қилинади;
    • солиқ органининг қарорини тўлиқ бекор қилади ва иш юзасидан янги қарор қабул қилади;
    • шикоят қўзғатилган жиноят иши доирасида ёки солиқ тўловчи судга шикоят масаласи бўйича мурожаат қилганда кўрмасдан қолдирилади.
  • Юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят берилганда, белгиланган тартибда қарор ижроси тўхтатилади
      Солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича солиқ органининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради.
      Солиқ тўловчи қайси солиқ органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
  • Шикоятни кўрмасдан қолдириш
    Юқори турувчи солиқ органи, агар қуйидагиларни аниқлаган бўлса, шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиради:
    • шикоят шикоятни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд вакилнинг шикоятни имзолаш учун ваколатларини тасдиқловчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
    • шикоят, белгиланган шикоят бериш муддати тугаганидан кейин берилган ва уни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани ўз ичига олмаган бўлса ёки шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
    • шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар шикоятни берган шахс номидан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги ариза келиб тушган бўлса;
    • илгари айнан ўша асослар бўйича шикоят берилган бўлса;
    • шикоят солиқ органининг белгиланган тартибда илгари шикоят қилинган қарори устидан берилган бўлса;
    • шикоят солиқ органларининг қарорлари устидан шикоят бериш тартиби бузилган ҳолда берилган бўлса;
    • шикоят белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса;
    • шикоят қўзғатилган жиноят иши доирасида ёки солиқ тўловчи судга шикоят масаласи бўйича мурожаат қилганда берилган бўлса.
  • Муддатлар
    Юқори турувчи солиқ органи, агар қуйидагиларни аниқлаган бўлса, шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиради:
    • Солиқ текширувлари бўйича шикоят у аниқланган кундан бошлаб 1 ой ичида берилади.
    • Солиқ текширувлари бўйича берилган шикоят 1 ой ичида кўриб чиқилади ҳамда 15 кунгача узайтирилиши мумкин.
    • Бошқа шикоятлар, шикоят олинган санадан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади ҳамда 15 кунгача узайтирилиши мумкин.
    • Кўриб чиқиш натижаси бўйича муаллифга 3 кун ичида маълум қилинади.