Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш заминида давлат билан солиқ тўловчи ўртасидаги иқтисодий муносабат ётади. Ушбу муносабатларда солиқ соҳасидаги янгиликларни, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумот ва ахборотларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида ва сифатли етказиш муҳим рол ўйнайди.
Бунда солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш орқали солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш бўйича ўз конституциявий бурчини ихтиёрий бажаришига эришиш соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган устувор мақсадлардан биридир.
«Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» шиори остида давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлар кўрсатишга йўналтирилган идора сифатидаги янги имиджини тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Матбуот хизмати)нинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати томонидан юритиладиган расмий ахборот манбалари:
www.soliq.uz
http://t.me/soliqnews
https://www.fb.com/Soliqpressa/
https://www.youtube.com/channel/UCa9OMuj11fI6J7wcocYD6Vg
https://www.instagram.com/soliqnews/
https://twitter.com/soliqnews
Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари билан яқин ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва бу борадаги таклифларни доим қўллаб-қувватлашдан мамнунлигини изҳор этади!
Боғланиш учун маълумотлар:
Телефонлар: 71 244-98-34,
71 244-98-27,
71 244-98-22.
e-mail: Pressa@soliq.uz
Телеграм: @DSQ_Pressa
Функция ва вазифалариЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати (кейинги ўринларда - Aхборот хизмати) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги қонунларига амал қилади.
Aхборот хизматининг асосий вазифалари
Aхборот хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
солиқ тўловчиларга оммавий ахборот воситалари орқали Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган янгиликларни ва вазифаларни бажариш билан боғлиқ фаолият тўғрисида маълумот етказиш;
Коллеж йиғилишлари ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиладиган бошқа йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш;
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатлари ва муносабатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш.
Aхборот хизматининг функциялари
Aхборот хизмати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ва мутахассисларининг улар тўғрисидаги оммавий ахборот воситаларида чиқишлари жадвалларини тузади;
давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ўртасида оммавий ахборот воситалари билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ва уларга киритилган ўзгартишлар тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларидан маълумот олади ва ушбу маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органларига юкланган вазифаларни бажариш бўйича бажарилган ишларни кенг оммалаштириш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинар, тренинг, форум ва бошқа учрашувлар ташкил етилишини таъминлайди;
белгиланган вазифаларни бажаришда давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг Aхборот хизматларига белгиланган тартибда ёрдам кўрсатади;
давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида солиқлар ва солиқ хизмати органлари тўғрисидаги янгилик ва материаллар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб туради;
Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларида, давлат солиқ хизмати ҳудудий органларида, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлиб ўтадиган йиғилишларда қатнашади.
Шунингдек, Aхборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Давлат солиқ қўмитасининг ички маъмурий ҳужжатлари талаблари ва халқаро амалиётга асосланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.