Вазиятни назорат қилиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органлари томонидан истеъмол товарлари нархларининг оширилиши бўйича фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида профилактика тадбирлари ўтказиш орқали бартараф этилиши таъминлаб борилмоқда.
Шунга қарамай, ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланишни давом эттираётган шахсларга нисбатан назорат тадбирлари ўтказилиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланмоқда.
Хусусан, 2020 йил 17 март куни республика бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.
Жумладан:
– 17 ҳолатда 290,8 млн. сўмлик тиббий ниқоблар;
– 54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;
– 12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;
– 21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;
– 40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди.
ДСҚ матбуот хизмати