Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
13-02-2020
Импорт товарлар учун сертификат бериш тартиби ўзгаради


Ўзбекистон Республикаси Президенти лотин ёзувида маркировка қилинмаган импорт истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни (ПҚ-4594, 11.02.2020 й.) имзолади.


Унга кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан ўзбек тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган импорт истеъмол товарларининг айрим турларига мувофиқлик сертификати бериш тақиқланади.


Яъни мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга оид Президент қарорининг (ПҚ–3818-сон, 29.06.2018 й.) 3-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилди:


“Бунда, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.


Ушбу тартиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ жорий этилди.



ДСҚ Матбуот хизмати.