Солиқ қўмитаси раис ўринбосари Улуғбек Саъдуллаев, қўмита раҳбар-ходимлари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори, профессор Султонали Меҳмонов бошчилигидаги университет жамоаси мутасаддилари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан учрашув ташкил этилди.
Унда мамлакатимизда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мос ҳолда, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини доимий ривожлантириб бориш учун зарур бўлган стратегияларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда таълим ва ўқув дастурлари яратиш, мақсадли амалиёт режалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида юқорида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ўзаро Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга келишиб олинди.
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати