Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Abay ko‘chasi, 4 A-uy
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 79-a-uy
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Солиқ тизимида “маҳаллабай” ишлаш - манфаатли ҳамкорлик

23/04/2024

Солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбекистон - 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича солиқ органлари фаолиятидаги энг устувор вазифалар, солиқ тўловчилар билан манзилли ишлашни ташкил қилиш орқали солиқ базасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. 

Маълумот учун: 2023 йилда солиқ тушумлари бўйича 163,8 трлн сўмлик йиллик прогноз кўрсаткичлари амалда 165,9 трлн сўм тушум таъминланди ёки 11 фоизга ўсди.

Дунёда бўлаётган геосиёсий ҳолатлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир қўрсатиш билан бирга солиқларни ундириш осон бўлаётгани йўқ.

Шундай қийинчиликлар бўлишига қарамасдан тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажараётган солиқ тўловчиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Жумладан, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2019-2023 йиллардан 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилди ва кўпгина ҚҚС солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Бунинг натижасида ЯИМга нисбатан 1 фоиз миқдоридаги давлат бюджетга тушиши лозим бўлган солиқлар тадбиркорлик субъектлари ва ахолига қолдирилди.

Шу билан бирга ҚҚС бўйича солиқ базасини ошириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш эвазига ҚҚСни қайтарилишини инобатга олган ҳолда йиғувчанлик даражаси
2019 йилдаги 43 фоиздан 2023 йилда 60 фоизгача ошишига эришилди.

Бундан ташқари, мазкур даврда ҚҚС самарадорлик кўрсаткичи 32 фоиздан 45 фоизгача ўсишига эришилди. Бу нима дегани, яъни ЯИМнинг 1 фоизга ўсиши солиқ органлари томонидан қўшимча ҚҚС 0,45 фоизга ундирилмоқда дегани. Яъни, Ҳалқаро валюта жамғармаси экспертлари Ўзбекистондаги ҚҚС маъмурчилиги бўйича юқори кўрсаткичларга эришилганлигини таъкидлаб ўтмоқда. Уларнинг фикрича, ҚҚС бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартириш талаб этилмайди.

Масалан, 2023 йилда ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилишига қарамасдан тадбиркорлик субъектларига қарийиб 20 трлн сўм ҚҚС қоплаб берилди.

Маълумот учун: Бу 2022 йилга нисбатан (19,3 трлн сўм) 355 млрд сўм кўп. 2024 йилнинг биринчи чорагида эса ҚҚС қоплаш бўйича жами 2 138 та корхонага 5,4 трлн сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилди.

Яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятларга қарамай, айрим ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш мақсадида кирим қилинаётган товарлар таннархини асоссиз ошириб кўрсатиш ёки сотилаётган товарлар нархини бозор нархидан паст нархда сотиш, номутаносиб товарлар реализациясини амалга ошириш, устав капиталини ошириш каби турли схемалар орқали солиқлардан қочиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Маълумот учун: 2023 йилда 10 689 та корхонанинг 6,8 трлн сўм ҚҚС суммасини қоплаб бериш рад этилган бўлса, жорий йилнинг 1-чорагида 4 934 та корхонанинг 5,3 трлн сўмлик мурожаати солиқ ҳисоботларида ва риск даражаси юқори бўлганлиги сабабли рад этилган.

Масалан, Қурилиш соҳаси бўйича "N.M" MCHJнинг 2024 йил 22 январдаги 10,1 млрд сўм ҚҚС салбий фарқ суммасини қоплаш юзасидан юборилган аризаси рад этилган.

Жамият томонидан 2023 йил декабрь ойида шубҳали корхоналар таркибига кирган контрагентлар томонидан товарлар харид қилинганлиги сабабли ортиқча тўлови ҳосил бўлган ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли жамиятнинг аризаси рад қилинган.

Натижада камерал солиқ текширувига номзод сифатида киритилган ҳамда солиқ органларининг буйруғи асосан камерал солиқ текшируви ўтказилиб, 2024 йил апрелда ҚҚС бўйича 10,1 млрд сўмга жамият томонидан қайта ҳисоботлар тақдим этилиши ҳисобига қоплаб бериладиган сумма қолмади. Яъни биргина шу корхона мисолида давлат бюджетидан 10 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши олди олинди. Бундай мисолларни кўплаб берилиши мумкин.


Такси фаолияти

Солиқ мобил иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда даромад солиғидан имтиёзга эга бўлиб, бугунги кунда 481,4 минг нафар ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Эътиборлиси шундаки уларни 1500 нафарга яқин аёл ҳайдовчилар.

213,1 минг нафари солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган 6 та онлайн-такси агрегаторлари (Yandex, Uklon, MyTaxi, Intellekt servis, Promo Technology group, TOTMEGA) орқали фаолият юритмоқда. Улар томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида тўланган солиқлар 20,4 млрд сўмни ташкил этган. Улар томонидан кўрсатилган ҳар бир ташиш хизмати учун электрон фискал чек шаклланмоқда. Фискал чек берилиши ҳисобига йил бошидан 866,3 млрд сўм шундан, январь ойида 73,8 млрд сўм, февраль ойида 159,4 млрд сўм, март ойида 414,1 млрд сўм, апрель ойида 219 млрд сўм даромадлари расмийлаштирилди. Шунингдек, интеграция қилиш бўйича яна 125 та агрегаторга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 


Электрон товар-транспорт юк хати тизими

Маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республикада жами давлат рўйхатидан ўтган юк автомобиллари сони 380 мингтани (138,7 мингта юридик шахслар ва 241 мингта жисмоний шахсларга тегишли) ташкил этган. Шундан, жорий йилнинг 1-чорагида 143,7 мингта юк автомобиллари (138,7 мингта юридик, 5 мингта ЯТТ) расмий фаолият амалга оширган.

Тизим жорий қилингандан буён 21 апрель ҳолатига 882 та корхоналар томонидан жами 47,5 мингта электрон ТТЮ расмийлаштирилди.

Ушбу жараёнда 9,7 мингта автомобиль транспортида 12,5 минг турдаги жами 564 млн тонна ёки 123,5 трлн сўмлик юклар ташиш амалга оширилди.

Жорий йилнинг 1-чорагида 8 143 та юк ташувчилар фаолият кўрсатиб, 2,8 трлн сўмлик ташиш хизматлари кўрсатилган бўлса, биргина жорий йилнинг 1 апрелидан ТТЮни киритилиши ҳисобига 1 145 та (799 та юридик шахс, 358 та ЯТТ) ташувчилар рўйхатга олинди ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 5 минг нафар жисмоний шахслар билан манзилли ишлаш орқали уларнинг фаолиятини иккинчи чоракда легаллаштириш кўзда тутилмоқда.

Тизим орқали расмийлаштирилган электрон ТТЮларнинг 25,2 мингтаси (53 %) ҳайдовчилар томонидан ва 9,6 мингтаси (20,2 %) юк олувчилар томонидан тасдиқланди.

Бироқ, ўтган даврда 786 та йирик солиқ тўловчилар томонидан товарлар реализацияси учун 164,2 мингта электрон ТТЮ расмийлаштирилмади.

Бундан ташқари, юкларни автомобиль транспортида ташиган 2 260 та ҳайдовчилар ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлиб, бунинг натижасида ҳар ойда давлат бюджетига 410 млн сўм солиқлар тўланмасдан қолмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, электрон ТТЮ тизимини жорий қилишдан мақсадимиз тадбиркорлик субъектларини жазолаш эмас, балки солиқ маъмурчилиги жараёнларини автоматлаштириш орқали улар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва шу орқали хуфиёна иқтисодиёт кўламини қисқартиришга қаратилган.

Тизимдан фойдаланиш учун электрон товар-транспорт юк хати (ТТЮ) юкни жўнатувчи томонидан расмийлаштирилади ҳамда юкни етказиб берувчи масъул шахс (ҳайдовчи) томонидан юкларни қабул қилиб олиш ва топшириш вақтида, шунингдек юкни олувчи томонидан юклар қабул қилинганда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.

Бунда, ҳайдовчилар қулайлик яратиш мақсадида ЭТТЮни телефон қурилмасида “Soliq” мобил иловаси орқали Face-ID тизими ёрдамида тасдиқлаш имконияти яратилди.

Юк ташиш билан шуғулланувчи ЯТТлар 3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун ойига 181,5 минг сўм, 3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун эса 275 минг сўм қатъий белгиланган миқдорда ЖШОДС ва БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

Маълумот учун, ташувчилар томонидан юк ташиш қоидаларининг бузилиши БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ қонуничилигига 1 апрелдан жорий этилган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган яна бир ўзгариш – дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда хизматларга ҚҚС имтиёзи бекор қилинди. Бундан мақсад – ҚҚСнинг тўлиқ занжирини яратиш. Эндиликда солиқ тўловчилар ҚҚС билан реализация қилинган дори воситалари ва бошқа тибибий буюмлар учун ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин бўлади.

Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар эса ушбу товар ва хизматларни ҚҚС билан сотиб олиб, харид чекларини солиқ мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказганида уларга ҚҚС (12%) суммаси бюджетдан қайтариб берилади. 23 апрел ҳолатига 26 мингдан ошиқ фуқаро томонидан 75 796 та харид чеклари рўйхатдан ўтказилиб, уларга 1,2 млрд сўм кешбэк суммаси ҳисобланган.

Адлия вазирлигида 3242-сон билан рўйхатдан ўтказилган низом талабларига кўра, импорт қилинадиган, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда референт нарх шакллантириш мумкинлиги белгиланган.

Маълумот ўрнида: Солиқ қўмитаси аҳоли томонидан энг кўп харид қилинган 24 турдаги дори воситаларининг ЭҲФ орқали, яъни пул кўчириш йўли билан ҳамда ОНКМ орқали нақд пулда реализация қилиш нархларининг жорий йилдаги ўзгаришини таҳлил қилиб чиқилди.

Масалан, Терафлю дори воситаси январь ойида 57,9 минг сўмдан импорт қилинган бўлиб, апрель ойида ушбу маҳсулот референт нархи(+15%)дан 45% юқори нархда яъни 78,1 минг сўмдан сотилган (аслида 57,9+15%=66,7 минг сўмдан сотилиши керак).

Анжуман якунида Солиқ қўмитаси раҳбарияти аҳолининг солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажаришда фаоллашаётганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, 23 апрелга қадар аҳоли томонидан ихтиёрий равишда 581 млрд сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиқлари тўланган.  


Анжуман сўнгида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар берди.

 

Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2023-yil davomida Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring